Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Тадбиркор – ёшга мададкор: 21 нафар ёшлар бандлиги таъминланди
Тадбирлар / 2021-05-11

Вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, Бизнес Омбудсман, Давлат солиқ, Бандлик, Ёшлар ишлари бошқармалари ҳамда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган режа-графикга асосан Термиз туманида “Иш билан банд бўлмаган фуқаролар ҳамда “1+1” дастури доирасида ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Термиз туман ҳокимлиги, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкиллаштирилган меҳнат ярмаркасида туманда бўш иш ўринлари мавжуд бўлган ташкилот ва корхоналар, иш излаб юрган фуқаролар ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида сўзга чиққан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Қаландаров туманда мавжуд бўш иш ўринлари, фуқаролар ва ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳамда яратилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари М.Абдираимова меҳнат ярмаркасига ташриф буюрган ёшлар билан суҳбатда бўлиб, мавжуд бўш иш ўринлари, ишга жойлашиш тартиблари ҳамда ёшлар учун берилган имтиёзлар билан батафсил таништириб ўтди.

Меҳнат ярмаркасида туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари “1+1” дастури доирасида ёшларни банд қилиш мақсадида ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, ёшлар учун турли иш ўринларини таклиф этишди.

Меҳнат ярмаркаси давомида 31 нафар фуқаро доимий иш ўринлари билан таъминланди. Шундан 21 нафарини ёшлар ташкил этади.

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс