Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Янги таҳрирдаги Конституциямиз – умумхалқ муҳокамасидан ўтган, халқимиз хоҳиш-истаклари намоён бўлган тарихий ҳужжатдир!
Тадбирлар / 2023-12-07

Термиз туманида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз бир йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Шухрат Назаров иштирок этиб, туман аҳлини байрам муносабати билан самимий муборакбод этди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бошқа соҳалар вакиллари, фаол ёшлар иштирок этган тадбирда Янги таҳрирдаги Конституциямиз Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берганлиги қайд этилди.

Тантанали тадбирда туман маданият бўлими ва мусиқа мактабининг санъаткорлари, иқтидорли ёшлар ижросида Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари ва рақслар ижро этилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 32 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс