Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – “Ҳосил байрами” кенг нишонланди
Тадбирлар / 2023-12-13

Аграр соҳа заҳматкашлари касб байрами муносабати билан Термиз туманидаги «Сурхон» тантаналар саройида тадбир бўлиб ўтди. Унда илғор фермер ва деҳқонлар, механизаторлар, сувчилар, тажрибали томорқа ер эгалари, соҳага хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва қайта ишлаш корхоналари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Шухрат Назаров қишлоқ хўжалиги ходимларини “Ҳосил байрами” билан самимий табриклаб, деҳқончилик учун мураккаб келган жорий йилда ҳам фермер ва деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнати сабаб ҳосилларимиз мўл-кўл бўлганлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшилганлигини таъкидлади.

Тадбирда бир гуруҳ илғор фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари ва деҳқонларимизнинг самарали меҳнати, эришган ютуқлари, соҳа ривожига қўшган ҳиссаси эътироф этилиб, тақдирланишди.

Тўкин ва файзли дастурхон атрофида давом этган концерт дастурида маданият бўлими санъаткорлари ижро этган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 32 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс