Термиз тумани Ички ишлар бўлимида туман прокуратураси билан ҳамкорликда тумандаги пробация рўйхатида турган фуқаролар билан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда сўз олганлар пробация гуруҳи назоратидаги шахсларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар йўналтириш борасида сўз юритишди.
Шунингдек, тадбир давомида “Ишга марҳамат” бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда Термиз тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан тумандаги корхона va ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари таклиф этилди.
Ярмарка доирасида 2 нафар фуқаролар ўз иш ўринларига эга бўлган бўлса 2 нафар фуқарога касб-ҳунар ўрганиши учун йўлланма берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025