Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси, Буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон-2030» стратегияси тўғрисидаги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига ахборот коммуникация технологияларини жорий этилишини кенгайтириш, кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартибини такомиллаштириш юзасидан семинар ташкил этилди.
Унда алоқадор ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда маҳалла «еттилиги» иштирок этишди.
Семинарда болалар нафақаси, моддий ёрдам ва нафақалар тартиб-тамойиилари бўйича аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, қонунчиликдаги янгиликларни масъулларга ўз вақтида етказиш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида солиқ имтиёзларининг қўлланилиши, ҳудудларда долзарб муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш ҳамда фуқароларнинг ушбу жараёндаги фаоллигини ошириш борасидаги ислоҳотлар ҳақида ахборотлар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025