Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудий студиялар орқали ўзининг навбатдаги онлайн қабулини ўтказди. Вилоят бўйича 1,5 минг нафар воҳдошларимиз иштирок этган қабулда Термиз тумани студиясидан 45 нафар фуқароларимиз ҳамда туман сектор раҳбарлари қатнашишди.
Қабулдан сўнг туман ҳокими Шухрат Назаров тадбир иштирокичларини кириб келаётган 2024 йил билан табриклаб, туманда ўтган бир йил давомида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.
Эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож оилалар учун байрам совғалари топширилиб, концерт дастури намойиш этилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025