Термиз тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган семинарда туман Ички Ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ўктам Мустафақулов ва мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этишди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 21- декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлшага қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллалар бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, маҳаллаларда маънавий муҳитни яхшилашда, ёш авлодни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда "Маънавият секторларини” ташкил этиш муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025