Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида “Президент арчаси” байрам тадбири бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2023-12-28

Туман ҳокимлиги олдидаги тадбирлар майдони “Президент арчаси” байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Шухрат Назаров туман аҳлини ва тадбир иштирокчиларини ҳамда байрамнинг ҳақиқий эгалари бўлган болажонларни кириб келаётган 2024 йил, Янги йил байрами билан табриклади. 

Шундан сўнг, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари етим, ота-она қаровисиз қолган болажонлар учун “Президент совғалари”ни ҳамда 200 га яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилалар фарзандларига туман ҳокимлигининг байрам совғаларини тантанали топширишди.

 

Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан намойиш этилган “Янги йил эртаги” байрамона концерт дастури болажонларимиз ва йиғилганларга байрам қувончини улашди.

 

Туман бўйлаб байрам тадбирлари кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс