Термиз тумани ҳокимлигида 57 нафар ижтимоий дафтарга киритилган фуқароларга субсиддия асосида тўққиз турдаги асбоб-ускуналар топшириш тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Шухрат Назаров, сектор раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.
Янги йил байрами арафасида бўлиб ўтган ушбу тадбирда 13 нафар «Ёшлар» ва 44 нафар «Аёллар» дафтарида рўйхатда турган фуқароларнинг доимий даромад манбаини яратиш, уларни банд қилиш мақсадида ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан тикув машиналари, инкубатор, мотокултиватор ҳамда пайвандлаш ва бошқа турдаги асбоб-ускуналари топширилди.
Асбоб-ускуналарни олган юртдошларимиз давлатимизнинг бундай эътибор ва ғамхўрликдан миннатдор бўлишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025