Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтган Маънавият ва маърифат маркази Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маҳаллаларда маънавий-маърифий муҳитни ислоҳ қилиш борасидаги топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида республикамиз бўйлаб “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирлари ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Термиз туманидаги «Янгиҳаёт» ва «Ат-Термизий» маҳаллаларида бўлиб ўтди. Унда кейинги йилларда юртимизда рўй бераётган ўзгаришлар, маънавий-маърифий юксалиш борасидаги ислоҳотларга тўхталиб ўтилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025