Термиз туманидаги «Жўйжангал» ва «Орол» маҳаллаларида "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбири бўлиб ўтди.
Нуронийлар, ёшлар ва маҳалла фаоллари иштирок этган тадбирда сўз олганлар сўнги йилларда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, эришилаётган ютуқлар, маънавий-маърифий юксалиш борасидаги ислоҳотларга тўхталиб ўтишди.
Шунингдек, тадбир давомида “Маърифат тарғиботчилар” томонидан юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025