“Ўзбекистон ёшлари – келажак пойдевори!”
Бугун Термиз туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон ёшлари – келажак пойдевори!” шиори остидаги ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Фестивал доирасида "Ёшлар спорт фестивали" ҳам ташкил этилди. Спорт фестивали доирасида туман ёшлари спортнинг 7 та тури бўйича ўзаро куч синашишди. Муросасиз кечган бахсларда ёшлар Арқон тортиш, тош кўтариш, стол теннис, валейбол, футбол, шахмат, шашка бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Совриндорлар ёшлар фестивалининг асосий концерт дастурида тантанали тарзда тақдирландилар ҳамда ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025