Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Ўзбекистон ёшлари – келажак пойдевори!”
Тадбирлар / 2021-05-19

Куни-кеча хабар берилганидек Термиз туманида  Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон ёшлари – келажак пойдевори!” шиори остидаги ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Фестивал доирасида туман марказида жойлашган "Марварид" дам олиш масканида фестивалнинг галаконцерт томша тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирда Термиз гарнизони ҳарбий оркестри томонидан миллий руҳдаги куйлар ижро этилди.

Концерт дастури давомида вилоятда кўзга кўринган санъаткорлар, туман Маданият бўлими ҳамда Болалар мусиқа ва санъат мактабининг хонандалари, ўқувчилари раққоса ва созандалари томонидан турли куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилди.

Тадбир давомида тумандаги умумтаълим мактабларининг ўқувчилари томонидан яратилган ижод намуналари кўргазмаси ҳам ўтказилди. Фестивал доирасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолиб-совриндорларига ташкилотчилар томонидан совғалар тантанали топширилди.

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс