Бугун тумандаги ёшларнинг муаммолари ҳамда таклифларини тинглаш мақсадида Термиз туман ҳокими Шухрат Назаровнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот тарзда ўтказилган учрашувда туман ёшларининг муаммолари, қизиқишлари ва ўзини банд қилиш борасидаги таклифлари тингланди.
Ҳар бир мурожаатнинг амалий ижроси бўйича туман ҳокими мутасадди ташкилот раҳбарларига муҳим топшириқ ва вазифалар белгилаб берди.
Ёшлар томонидан қилинган мурожаатларининг баъзилари шу жойнинг ўзида бартараф этилиб, амалий ёрдам берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025