Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
БОШҚАРМА БОШЛИҒИ КУБОГИ УЧУН КУРАШ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Тадбирлар / 2021-05-19

БОШҚАРМА БОШЛИҒИ КУБОГИ УЧУН КУРАШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида ёшлар ўртасида спортнинг футбол ва шахмат тури бўйича Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғининг "Бошқарма бошлиғи кубоги" спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Бугун, Термиз тумани 1-, 2-, 3-Секторлар ҳудудида жойлашган маҳаллалар ўртасида сектор ғолиблиги учун мусобақалар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, 3-Сектор ҳудудида жойлашган 7 та маҳалла ёшлари "Янги ҳаёт" маҳалласи ҳудудида жойлашган сунъий қопламали спорт майдонида биринчилик учун кураш олиб боришмоқда.

Хозирга қадар учрашувларнинг биринчи давраси якунланиб, ғолиб жамоаларнинг ўзаро беллашувларига старт берилди. Ўйин натижаларига кўра 3-Сектор ҳудуди ғолиби аниқланиб, туман босқичига йўлланмани қўлга киритади.

 

Термиз туман ҳокимлиги 
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс