Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ИСТИҚЛОЛ МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАРИ 2-СЕКТОР ҒОЛИБИ БЎЛИШДИ
Тадбирлар / 2021-05-19

Туманимизнинг барча ҳудудларида ёшлар ўртасида спортнинг футбол ва шахмат тури бўйича Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғининг "Бошқарма бошлиғи кубоги" спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Мусобақаларнинг секторлар босқичида ҳудудларда жойлашган маҳаллалар ўзаро беллашиб, туман босқичида иштирок этиш йўлланмаси учун кураш олиб боришмоқда.

Туманнинг 2-Секторида жойлашган маҳаллалар ёшлари ўртасида кечган бахслар ўз якунига етди ва "Истиқлол" маҳалласи жамоаси туман босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, хозиргача 2-Сектор ва 4-Сектор ҳудудида сектор босқичлари якунига етиб, "Истиқлол" ва "Наврўз" маҳаллалари туман босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишган.

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс