Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ёшларни ҳарбий-Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш - устувор мақсадимиз!
Тадбирлар / 2024-01-27

Термиз тумани ҳокимлиги ташаббуси билан «Гулистон» маҳалласидаги 14-сонли умумтаълим мактабида ёшлар учун ҳарбий-Ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Ўқувчи ёшларнинг Ватанга дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда 4-сектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг мингдан ортиқ ёшлари иштирок этишди.

Тадбир доирасида ёшлар ўртасида турли спорт мусобақалари, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари, қурол-аслаҳа ва техникалар намойиши, Қорабайир отлари маҳорат мактабининг чиқишлари ҳамда ишсиз ёшлар учун “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркалари ташкил этилди.

Ёшлардаги Ватанпарварликни янада мустаҳкамлаш, юрт равнақига дахлдорлик хиссини оширишда бу каби тадбирлар муҳим ўрин тутади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс