Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Шахсий таркиб иштирокида ўқув-амалий машғулотлари ўтказилди
Тадбирлар / 2024-02-02

Жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлаш Ички ишлар органлари ходимларининг биринчи галдаги вазифаси ҳисобланади. Бунда ходимларнинг маънавий етук ҳамда жисмоний тайёргарлиги муҳимдир.

Термиз тумани Ички ишлар бўлими шахсий таркиби ва профилактика инспекторларининг жисмоний тайёргарлигини ошириш, бириктирилган қуролларни сақлаш кўникмаларини ошириш мақсадида ўқ отар қуроларини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, қўлланилиши ҳамда саф тайёргарлиги бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.

Шунингдек, ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида спорт машғулотларига жалб қилиниб, улар ўртасида турли спорт мусобақалари мунтаззам ташкил этиб келинмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс