Бугун туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа мутасадди ташклотлар раҳбарлари ҳамда маҳаллалар «еттилиги» иштирокида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, радикаллашувнинг олдини олиш ва ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш борасидаги вазифалар юзасидан семинар ўтказилди.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий, диний соҳалардаги ислоҳотларнинг бориши хусусида тўхталишди. Бутунжаҳон ахборот макони - интернет тармоғида тарқалаётган мафкуравий хатарлар, ёшларимизнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Маънавий-маърифий тадбирларни кучайтириш, ёшларни кўпроқ жалб қилиш, уларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025