Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Кубокнинг туман финалида Гулбаҳорлик ёшлар ҳам тўп суришади
Тадбирлар / 2021-05-19

3-Сектор ҳудуди бўйича ўтказилган футбол мусобақалари ўз якунига етди. Сектор ҳудудида жойлашган 7 та маҳалла ўртасида ўтказилган сектор биринчилигида "Гулбаҳор" маҳалласи жамоаси биринчиликни қўлга киритди.

Шундай қилиб, Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғининг "Бошқарма бошлиғи кубоги"нинг Термиз туманида ўтказилаётган футбол мусобақаларининг туман босқичида 1-Сектордан "Нурли диёр", 2-Сектордан "Истиқлол", 3-Сектордан "Гулбаҳор" ҳамда 4-Сектордан "Наврўз" маҳаллалари жамоалари иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, туман финал босқичи эртага, 20 май куни туман марказидаги "Марварид" дам олиш масканида бўлиб ўтади. Барча футбол мухлисларини ушбу спорт байрамига таклиф этамиз.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс