Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Илмли аёл - жамият кўзгуси" мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди
Тадбирлар / 2024-02-08

Бугун мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Термиз туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган “Илмли аёл - жамият кўзгуси" мавзусидаги очиқ мулоқотда ҳам айни жиҳатлар эътироф этилди. Термиз тумани ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман ИИБ, туман тиббиёт бирлашмаси, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида ўқитувчилари ва ўқувчилар иштирок этишди.

Очиқ мулоқотда сўз олганлар вояга етмаган қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, эрта никоҳ ва эрта туғруқларнинг олдини олиш борасидаги ишларга тўхталиб ўтишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс