Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди
Тадбирлар / 2024-02-08

Термиз туман маданият бўлимида буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган маънавий -маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Термиз тумани ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари, шоир ва ўқувчи ёшлар иштирок этган тадбирда сўз олганлар, буюк бобокалонимиз қолдирган адабий, илмий меросининг бугунги маънавий ҳаётимизда тутган ўрнига тўхталиб ўтишди.

Тадбир давомида ижодкор ва ўқувчи-ёшлар томонидан Алишер Навоий қаламига мансуб ғазал ва рубоийларидан намуналар келтирилиб, адиб сиймоси акс эттирилган саҳна кўринишлар намойиш этилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс