Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
"Бошқарма бошлиғи кубоги"нинг туман финали старт олди
Тадбирлар / 2021-05-20

Куни-кеча секторларда ўтказилган ўйин натижаларига кўра туман финалида иштирок этувчи тўртта жамоа аниқланган эди.

Бугун туман финал босқичи старт олди. Унда ҳар бир секторда ғолиб бўлган "Нурли диёр", "Истиқлол", "Гулбаҳор" ҳамда "Наврўз" жамоалари иштирок этмоқда. Қура ташлаш натижаларига кўра "Нурли диёр" ва "Гулбаҳор", "Истиқлол" ва "Наврўз" маҳаллалари ёшлари биринчи давра ўйинларини ўтказишади.

Хозиргина старт берилган биринчи учрашувда "Нурли диёр" ва "Гулбаҳор" жамоалари майдонда кураш олиб боришмоқда.

Финалда ғолибликни қўлга киритган жамоалар "Марварид" дам олиш масканининг ёзги тадбирлар майдонида ўтказиладиган катта концерт тадбирида тантанали тақдирланадилар.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс