Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли айниқса хотин-қизлар жиноятчилиги ва ҳуқуқбузарлигини барвақт олдини олишга доир кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Термиз туман ҳокимлигида “Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бугуннинг долзарб муаммоси” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, туманда хотин-қизлар жиноятчилигига бутунлай барҳам берилган ҳудудга айлантириш, бунинг учун тегишли соҳа ходимлари билан профилактик тадбирларни кўчайтириш лозимлигига тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, масъулларга мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025