Термиз туманидаги 3-сектор ҳудудидаги 1-сонли умумтаълим мактабида навбатдаги “Оталар йиғилиши” ўтказилди.
Термиз тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, маҳалла фаоллари, ота-оналар иштирокида ўтказилган “Оталар йиғилиши”да фарзанд таълим-тарбиясида оиладаги муҳитнинг аҳамияти, оталарнинг фарзанд олдидаги масъулияти ҳақида ўзаро фикр алмашишди.
Шунингдек, давра суҳбатида оталарнинг фарзандлари таълим-тарбиясига эътиборини кўчайтириш, билим олишда қўшимча имкониятларни яратиш борасидаги таклиф ва мурожаатларини тинглади.
Йиғилиш сўнггида энг фаол ва зукко ўқувчиларнинг ота-оналарига мактаб маъмуриятининг ташаккурномаси топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025