Термиз тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ҳарбий қисмлар, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда 14-сонли мактабда ёшлар учун ҳарбий-Ватанпарварлик фестивали ўтказилди.
Ўқувчи ёшларнинг Ватанга дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Шухрат Назаров бошчилигида сектор раҳбарлари, мутасаддилар ҳамда ёшлар иштирок этишди.
Тадбир доирасида ёшлар ўртасида турли спорт мусобақалари, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда концерт дастурлари намойиш этилди.
Ёшлардаги Ватанпарварликни янада мустаҳкамлаш, юрт равнақига дахлдорлик хиссини оширишда бу каби тадбирлар муҳим ўрин тутади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025