Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида “Маҳалла еттилиги” учун ўқув-семинари ташкил этилди
Тадбирлар / 2024-02-16

Хабарингиз бор, Президентимизнинг “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ҳудудларда ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.

Бугун Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида тумандаги маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори ҳамда солиқ ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда тренерлар томонидан маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш ҳамда соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш масалалари юзасидан кенг тушинтиришлар берилмоқда.

Ўқув семинарлар якунида иштирокчилардан тест олиниб, уларнинг соҳалар бўйича ўзлаштирганлик даражалари аниқланади.                                  

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс