Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ БОШҚАРМА БОШЛИҒИ КУБОГИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ
Тадбирлар / 2021-05-21

Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Соғлом миллат-соғлом келажак” шиори остида Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг "Бошқарма бошлиғи кубоги" учун ўтказилаётган футбол бўйича туман биринчилиги финал босқичи ўз якунига етди.

Мусобақанинг туман босқичи финалида "Нурли диёр", "Истиқлол", "Гулбаҳор" ва "Наврўз" маҳаллалари жамоалари иштирок этишди. Муросасиз кечган ўйин натижаларига кўра:

 1-ўрин - "Истиқлол" маҳалласи ёшлари;
 2-ўрин - "Гулбаҳор" маҳалласи ёшлари;
 3-ўрин - "Наврўз" маҳалласи ёшлари эгаллашди.

Ғолиб совриндорлар Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Термиз туман ҳокимлиги, тумандаги секторлар раҳбарлари томонидан тантанали тақдирландилар.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс