Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида таълим муассасаларида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда кўплаб тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун Термиз туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ўктам Мустафоқулов ташаббуси билан 3-сектор ҳудудидаги 2-сонли умумтаълим мактабида вояга етмаганлар билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этмаслик ва уларни олдини олиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Шундан сўнг, ўқувчи-ёшлар ўзларининг ҳарбий маҳоратларини синовдан ўтказишишиб, «Отчопар» мажмуасидаги «Қорабайир» отлари маҳорат мактаби фаолияти билан танишишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025