Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
"Орзуимдаги инсон” мавзусидаги учрашув ўтказилди
Тадбирлар / 2024-02-25

Бугун Термиз туманидаги 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурган беш муҳим ташаббус доирасида "Орзуимдаги инсон” мавзусидаги ижодий учрашуви ташкил этилди.

Термиз туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда туман Маданият бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда ўзининг қизқарли роллари билан танилган, Ўзбек миллий академик театри актёри Ўткир Менглиев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда актёр санъатга кириб келиши, фаолиятидаги қизиқарли воқеалар, ижодкор ёшларга юртимизда яратиб берилган имкониятларга тўхталиб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида актёр ўз ижросидаги ролларидан парчалар, шеър ва қўшиқлар ижро этди. Ушбу учрашув ўқувчи-ёшларда ёрқин таассурот қолдирди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс