Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Аёллари эъзозланган юрт
Тадбирлар / 2024-03-06

Гўзаллик ва нафосат, меҳру муҳаббат, вафо ва садоқат рамзи бўлган аёлларимизни ҳар қанча таърифласак, эъзозласак камлик қилади. Бугун Термиз туманидаги «Бахтбек» тантаналар мажмуасида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туманнинг мунис ва дилбар, ҳар жабҳада фаол аёллари жам бўлишди.

Тадбирда туман ҳокими Шухрат Назаров бугунги қутлуғ шодиёна билан барча опа-сингилларимизни самимий қутлаб, бугун мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, турмуш шароитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётганига тўхталиб ўтди.

Байрам тадбири давомида туман ижтимоий ҳаётидаги фаоллиги ва самарали меҳнати билан ҳисса қўшаётган бир гуруҳ аёлларга туман ҳокимнинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган байрам дастури тадбирга янада шукуҳ ва файз бағишлади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс