Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Маҳаллаларда “Қадриятлар қадар топган юрт” шиори остида сумалак сайллари ташкил этилмоқда
Тадбирлар / 2024-03-12

Кўклам нафаси уфуриб, табиат борлиқ узра ўз гўзалигини намоён этаётган бир вақтда юртдошларимиз жам бўлишиб, дошқозонларда сумалак пиширишга киришади.

Термиз тумани 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда ҳам “Қадриятлар қадар топган юрт” шиори остида сумалак сайли ўтказилди.

Дошқозон атрофи миллийлигимизни акс эттирирувчи кўргазмалар билан безатилди, фаол аёлларимиз томонидан қўшиқ ва ва лапарлар ижро этилди.

Маҳаллар бўйлаб ташкил этилаётган бу каби тадбирлар юртдошларимиз ўртасида бирдамлик ва аҳиллик, меҳр-оқибат, хайру саховат каби чин инсоний фазилатларни шакллантиришга хизмат қилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс