Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази очилди
Тадбирлар / 2024-03-13

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва хизматлар кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиб, бу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида шаҳар ва туманларда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилди.

Бугун Термиз туманида ҳам «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази биноси фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида Термиз тумани ҳокими Шуҳрат Назаров, масъуллар, нуронийлар ва фаоллар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда аҳоли фаровонлиги ва инсон қадр-қимматини юксалтириш мақсадида тизимли ишлар амалга ошрилаётганини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир давомида меҳмонлар маркази биносида яратилган шароит ва имкониятлар билан танишишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс