Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ёшлар маънавиятини бойитишда миллий мақом қўшиқларининг аҳамияти
Тадбирлар / 2024-03-14

Давлатимиз раҳбарининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбек миллий мақом санъати маркази Хоразм вилояти ҳудудий бўлими томонидан Термиз туман Маданият бўлимида концерт дастури намойиш этилди.

Туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Маданият бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда хоразмлик санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш этилди. Дастур давомида ака-ука Ғофур ва Ғулом Эшжоновлар ижросидаги қўшиқлар томошабинлар учун ажойиб туҳфа бўлди.

Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши халқмиз, хусусан, ёшлар ўртасида мақом санъатини кенг тарғиб этиш, бу орқали улар онгида миллий ўзликни англаш туйғусини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс