Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Маънавият сектори фаолиятини намунали йўлга қўйиш” мавзусида семинар ташкил этилди
Тадбирлар / 2024-03-14

Бугун Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи давомида “Маънавият сектори”ни ташкил этиш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Маънавият сектори фаолиятини намунали йўлга қўйиш” мавзусидаги навбатдаги ўқув амалий семинари ташкил этилди.

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, мутасадди ташкилот вакиллари, таълим муассаса раҳбарлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.

Амалий семинарда “Маънавият сектори” хоналарини жиҳозлаш ва ижро ҳужжатларини юритиш, сектор аъзоларининг асосий вазифалари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилиб, иштирокчилар томонидан ўзаро тажриба ва фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс