Миллий Гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Болалар билан ишлаш бўлими, Термиз тумани Ички ишлар бўлими, туман прокуратураси билан ҳамкорликда ёшлар хусусан, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
Туманнинг 3-сектор ҳудудидаги 1-сонли умумтаълим мактабида "Мактабларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш давр талаби" мавзусида ташкил этилган тадбирда мактаб ўқитувчилар ва юқори синф ўқувчилари иштирок этишди.
Давра суҳбатида сўз олган соҳа вакиллари вояга етмаганлар ўртасида турли жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиб, бандлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб ўтишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025