Хабар берилганидек, туманимиздаги 5 та маҳаллада, «Қўнғирот», «Мустақиллик», “Қуёшли юрт”, «Янгиобод» ва «Гулистон» маҳаллаларида мезон асосида инфратузилмани яхшилаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Бугун обод масканга айланган ушбу маҳаллаларда «Наврўз» умумхалқ байрами сайллари ўтказилди.
Тадбирларда туман ҳокими Шуҳрат Назаров бошчилигидаги туман сектор раҳбарлари иштирок этишди. Туман фаоллари видеоконфренсалоқа шаклида вилоят ҳокими билан мулоқот қилиб, Президентимиз ташаббуси билан аҳоли учун яратилган қулайликлар ва янгиланишлар учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Туман ҳокими маҳаллаларда бўлиб, дошқозонларда қайнаётган сумалак ҳамда сайл тадбирларида ҳам иштирок этди, фаоллар ва нуронийлар билан суҳбатлашди. Сайл иштирокчиларини Муборак Рамазон ойи ҳамда «Наврўз» умумхалқ байрами билан табриклади.
Тадбир иштирокчилари юртимиз тинчлиги, деҳқончиликларимиз барокати ҳамда Наврўзи олам, шарқона янги йилимизнинг файзли келишини тилаб дуога қўл очишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025