Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
«Дилларда Ватан мадҳи» шиори остида кўрик-танлов ташкил этилди
Тадбирлар / 2024-03-29

Термиз тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тумандаги ёшлар, хусусан, уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, китоб ва санъатга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Тумандаги 13-сон мусиқа ва санъат мактабида ҳам туман ҳудудида яшовчи 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида «Дилларда Ватан мадҳи» шиори остида кўрик-танлов ташкил этилди.

Танловда иштирок этган ўқувчилар ўз маҳорат ва истеъдодларини намоён этишди.

Якунда ғолиб бўлган ёшлар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланиб, танловнинг кейинги босқич йўлланмасига эга бўлдилар.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс