Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
25 май - янги ҳаёт остонасидан келажакка қадам қўяётган битирувчилар куни
Тадбирлар / 2021-05-25

Бугун 25 май, "Сўнги қўнғироқ" жаранг сочиб, битирувчи ёшларни катта ҳаёт остонасига кузатмоқда. Термиз туманидаги 28 та умумтаълим мактабларида жами 17 368 нафар ўқувчи тахсил олади, уларнинг 1194 нафари 11-синфни тамомламоқда.

Барча умумтаълим мактабларида бўлиб ўтаётган "Сўнги қўнғироқ" тадбирларида туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда тумандаги ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишиб, битирувчи ёшларга Президент табригини ўқиб эшиттиришди ва уларга катта ҳаёт йўлида муваффақият ва зафарлар тилашди.

Президент табригида таъкидлаб ўтилганидек, битирувчиларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнини топиши учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади.

Мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк дадил қадамингиз қутлуғ ва муборак бўлсин Азиз, битирувчи ёшлар!

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс