Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
"Ёш чегарачилар" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг Термиз тумани босқичи бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2024-04-03

Ёшларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида "Ёш чегарачилар" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаси ўтказиб келинмоқда.

Термиз туман ҳокимлиги, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ва Н-сонли ҳарбий қисм ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақанинг туман босқичида жамоалар кўрик-танлов низомида кўрсатилган шартлар асосида ўзаро беллашдилар. Қизиқарли ва шиддатли тарзда кечган мусобақа натижаларига кўра 1-ўринни тумандаги 12-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари, 2-ўринни 16-сонли АФЧЎМ ва 3-ўринни 12-сонли АФЧЎМ жамоалари қўлга киритишди.

Тадбир сўнгида ғолиб жамоалар ва фаол иштирокчилар тадбир ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс