Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
"Ёш гвардиячилар" ихтисослаштирилган синфлари ташкил этилмоқда
Тадбирлар / 2024-04-05

Ўқувчи ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар доирасида туманимиздаги умумтаълим мактабларида ҳам  “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфлар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Термиз туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабида ҳам ушбу синфнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия ва «Қўриқлаш» бошқармаси, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир доирасида ўқувчиларда ҳарбийларга ҳавас, Ватанга садоқат, миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат ва фахр туйғуларини ошириш мақсадида, Миллий гвардия ходимлари томонидан турли кўргазмали чиқишлар, ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилиб, шеър, қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс