Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ёшлар овози – 2024: Туман ғолиблари аниқланди
Тадбирлар / 2024-04-06

Термиз тумани 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшларнинг маданият ва санъат соҳасидаги катта танловларидан бири бўлган «Ёшлар овози – 2024» кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик танловнинг туман босқичига етиб келган 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар, 4 та йўналиш ва 3 ёш тоифасида ўзаро куч синашишди. Танлов якунларига кўра ҳар бир йўналиш ва ёш тоифасида ғолиблар аниқланиб, уларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари, диплом ва танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмаси тантанали топширилди.

Ҳар йили ўтказиб келинаётган Ёшлар овози – “Бўзатов ФEСТ” танлови санъат соҳасининг миллий, опера, эстрада ва бахшичилик йўналишларидаги ёш иқтидорларни кашф этишга хизмат қилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс