Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт турларини оммалаштириш мақсадида умумтаълим мактаблари 10-11-синф ўқувчи қизлари ўртасида спортнинг валейбол тури бўйича “Сурхондарё вилояти прокурори кубоги” мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Бугун Термиз туманида мазкур мусобақанинг сектор босқичи ўтказилди. Унда 4 та сектор ҳудудида жойлашган мактаблар жамоалари биринчилик учун ўзаро беллашишди. Мурасасиз курашларга бой тарзда ўтган мусобақа якунларига кўра ғолиб жамоаларга ташкилотчиларнинг совғалари, диплом ва мусобақанинг туман босқичида иштирок этиш йўлланмалари тантанали топширилди.
Мусобақанинг туман босқичи жорий йил 18 апрель куни ўказилиши режалаштирилган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025