Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Тошкент шаҳридан ташриф буюрган адабиёт, санъат ҳамда маъданият ҳодимлари Термиз туманида
Тадбирлар / 2021-05-26

Термиз туманида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида тадбирлар бошланди. Туманнинг "Сабзипоя" маҳалласида жойлашган 13-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган адабиёт, санъат ҳамда маъданият ҳодимлари, нуронийлар, хотин-қизлар ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Элимиз ардоғидаги санъаткор ва шоирлар ўзларининг бадиий ва мусиқий чиқишлари билан иштирок этишди. Турли филмь ва сериаллардаги салбий роллари орқали танилган Ўзбекистон драма театри актрисаси Изроҳат Муродова билан яқиндан суҳбат қурган мухлислар актрисани ҳаётда самимий инсон эканлигига гувоҳ бўлишди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилафрўз Хайитметованинг шўх қўшиқлари эса ёшу-қарини бирдек даврага чоралади. Туманда "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остидаги тадбирлар бугун ва эртага ҳам давом этади.

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 32 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс