Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
"Маданият ва санъат ходимлари куни" муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
Тадбирлар / 2024-04-15

Термиз туманидаги 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида 15 апрель – Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Раҳматилла Тоғаев иштирок этиб, барчани байрам билан самимий табриклади, келгусидаги ижодий фаолиятларида юксак омадлар тилади.

Концерт дастури давомида туман маданият бўлими санъаткорлари ва ёш ижодкорлари томонидан жонли куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилди. Тадбир давомида бир гуруҳ соҳа ходимлари туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Шунингдек, узоқ йиллар соҳада фаолият юритган фахрий устозлар хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс