Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида пилла етиштириш мавсумига старт берилди
Тадбирлар / 2024-04-18

Жорий йил пилла ҳосили учун биринчи мавсумда Термиз тумани пиллакорлари жами 2,5 минг қути ипак қуртини боқиб, 154 тонна пилла етиштиришни мақсад қилишган. Бугун биринчи мавсум учун ипак қурти боқишга старт берилди.

“Термиз Агро пилла” МЧЖнинг Янгиариқ филиалида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Шухрат Назаров, вилоят ҳокимининг ўринбосари Зулхумор Хидорова, туман сектор раҳбарлари, пиллачилик соҳаси масъуллари, республика вакили, фермер хўжаликлари раҳбарлари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда кўп йиллик тажрибага эга пиллакорлар иштирок этишди.

Мутасаддилар пилла етиштиришнинг замонавий усуллари, имконият ва имтиёзлари ҳамда бошқа масалалар юзасидан пиллакорларга маълумот беришди.

Шундан сўнг, ипак қурти етиштириш бўйича контрактация шартномалари тузилган пиллакорлар ҳамда фермер хўжаликлари вакилларига ипак қурти уруғлари тарқатилди. Бугундан Термиз туманида жорий йил ҳосили учун биринчи мавсум ипак қуртини боқиш ишлари бошланди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс