Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ДХХ кубоги мусобақаларининг Термиз тумани босқичига старт берилди
Тадбирлар / 2024-04-18

Бугун Термиз туманидаги «Марварид» дам олиш маскани ўйингоҳида спортнинг футбол, мини футбол ҳамда шахмат ва шашка турлари бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг туман босқичи мусобақалари очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда туман ҳокими Шуҳрат Назаров бошчилигида сектор раҳбарлари, ДХХ туман бўлими бошлиғи, Ёшлар ишлари агентлиги ва спорт бўлимлари масъуллари, маҳаллалардан ташриф буюрган ёшлар иштирок этишди.

Туман ҳокими ва ДХХ туман бўлими бошлиғи сўзга чиқиб, юртимизда ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганини таъкидлашди ҳамда мусобақа иштирокчиларига омадлар тилашди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилаётган мусобақаларда ўғил болалар спортнинг футбол ва мини футбол, қиз болалар мини футбол ҳамда ногиронлиги бўлган ёшлар шахмат ва шашка турлари бўйича беллашувларда иштирок этишади.

Мусобақанинг сектор босқичи жорий йил 22 апрелдан бошланади.

Туманимизнинг барча ёшларини ДХХ кубоги мусобақаларида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс