Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Пара спорт мусобақаларининг туман босқичи ўтказилди
Тадбирлар / 2024-04-20

Термиз туманидаги спорт мактабида "Беш ташаббус паралимпиадаси" мусобақаларининг Термиз тумани босқичи ўтказилди.

Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳамкорлигида ўтказилган мусобақада ногиронлиги бўлган ёшлар пара енгил атлетика, пара стол тенниси, пара шахмат, пара шашка спорт йўналишлари бўйича ўз иқтидорларини синаб кўришди.

Мазкур мусобақалар имконияти чекланган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувини тезлаштириш, айниқса, чекка ҳудудлардаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс