Бугун Термиз туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Юртимиздаги иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга имкониятлар яратиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда жисмоний имкониятларидан келиб чиқиб миллий терма жамоаларига жалб этиш мақсадида ўтказилаётган мусобақада тумандаги 4 сектор ҳудудидаги маҳаллалардан сараланган жамоалар ғолиблик учун ўзаро кураш олиб боришди.
Қизғин ва муросасиз ўтган ўйин натижаларига кўра қиз болалар ўртасидаги мусобақада биринчи ўринни 2-сектор жамоаси, иккинчи ўринни 3-сектор ва учинчи ўринни 4-сектор жамоалари қўлга киритишди.
Ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақада биринчи ўринни 3 сектор жамоаси, иккинчи ва учинчи ўринларни 4- ва 2-сектор жамоа вакиллари эгаллашди.
Ғолиб жамоалар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Мусобақада биринчи ўринни қўлга киритган жамоалар вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини эга бўлишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025