Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Учқизил сув омборида тактик ўқув-машғулоти ўтказилди
Тадбирлар / 2024-04-23

Термиз тумани «Учқизил» сув омборида ҳудудида баҳор-ёз мавсумида сув тошқинлари ҳамда бошқа табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Мазкур тадбирда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, соғлиқни сақлаш, миллий гвардиянинг туман бўлимлари, электр ва газ таъминоти корхоналари ҳамда вилоят сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси масъул ходимлари иштирок этишди.

Ўқув машғулотида объект ҳудудида фавқулодда вазият содир бўлганда жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ходимларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ҳамда бошқа тезкор чора-тадбирларни амалга оширишда ФВДқТларининг ўзаро ҳаморликдаги ҳаракатини мувофиқлаштириш бўйича синов машқлари ўтказилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс